Tezkor xabarlar

12 июнь куни Ерга яқин масофадан хавфли астероид учиб ўтади

Диаметри 500 метрдан ошадиган 1994 XD астероиди 12 июнь куни Ерга 3,1 миллион километр масофада яқинлашади. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси М. В. Келдиш номидаги Амалий математика институти хабарида айтилди, дея хабар беради TASS агентлиги.

«2023 йил 12 июнь куни Ерга йирик (диаметри 500 метрдан ортиқ) потенциал хавфли астероид (488453) 1994 XD яқинлашади. Астероид (488453) 1994 XD 3,1 миллион километр масофадан учиб ўтади, бу тахминан Ойгача бўлган ўртача масофадан 8 баравар кўп», – дейилади хабарда.

Объект Китт-Пик расадхонасида 1994 йил 1 декабрда топилган.

Izoh yozib qoldiring

  • Quality
  • Price
  • Service

PROS

+
Add Field

CONS

+
Add Field
Choose Image
Choose Video