O'zbekiston

Раъно Ярашева оғир жудоликка учради

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева оғир жудоликка учради. Кеча, 31 май куни унинг отаси Сайфулло ҳожи Ярашев 96 ёшида вафот этди.

Сайфулло ҳожи Ярашев 1928 йилнинг 13 сентябрида Самарқандда таваллуд топган. У умрини таълимга бағишлади, мактабда ўқитувчи, сўнг директор, туман халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. Нафақага чиққандан сўнг Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрининг «Кунжупай» МФЙга раислик қилган.

Сайфулло ҳожи Ярашев 9 фарзанднинг отаси (4 ўғил 5 қиз), 31 набира, 62 эвара, 2 чеваранинг бобоси эди. Раъно Ярашева фарзандлар орасида тўртинчиси, уч ўғилдан кейин тўнғич қиз.

Izoh yozib qoldiring

  • Quality
  • Price
  • Service

PROS

+
Add Field

CONS

+
Add Field
Choose Image
Choose Video