Хитой ва Саудия Арабистони ўртасида валюта айирбошлаш бўйича келишув имзоланди, деб хабар бермоқда «Sinhua» ахборот агентлиги. Ҳужжатни икки давлат марказий банк раҳбарлари имзолади. Қиймати 50 миллиард юан (тахминан 7 миллиард доллар) ёки 26 миллиард Саудия риоли бўлган келишув уч йилга мўлжалланган бўлиб, у узайтирилиши мумкин. Пекин ва Ар-Риёд ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги молиявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш, савдо ва сармояни осонлаштиришга туртки бўлишини кутмоқда.
Мировые новости
Хитой ва Саудия Арабистони молиявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди
- Ноябрь 21, 2023
- 238 Взгляды
- 1 год назад
Оставить комментарий