
Хитой ва Саудия Арабистони ўртасида валюта айирбошлаш бўйича келишув имзоланди, деб хабар бермоқда «Sinhua» ахборот агентлиги. Ҳужжатни икки давлат марказий банк раҳбарлари имзолади. Қиймати 50 миллиард юан (тахминан 7 миллиард доллар) ёки 26 миллиард Саудия риоли бўлган келишув уч йилга мўлжалланган бўлиб, у узайтирилиши мумкин. Пекин ва Ар-Риёд ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги молиявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш, савдо ва сармояни осонлаштиришга туртки бўлишини кутмоқда.
Izoh yozib qoldiring