Тошкентда 2022 йил бошидан буён қанча одам жамоат жойида тамаки чеккани учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлдиТошкент аҳолиси жамоат жойларида, хусусан, кўчада тамаки чеккани учун жаримага тортилаётгани тўғрисида хабар берилганди. UzNews нашрининг пойтахт ИИББга таяниб ёзишича, 2022 йилнинг тўрт ойи давомида жамоат жойида тамаки чеккан 12 мингдан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилган.Одатда биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар расмий огоҳлантирилади. Рақамларга тўхталсак, 2022 йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳрида жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган 12 127 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан деярли 3 баравар кўп шахслар расмий огоҳлантирилган.Фуқароларимиздан, ўзларининг ва атрофдагиларнинг соғлиғига бефарқ бўлмасликларини ҳамда қонунчилик нормаларига риоя этишларини сўраймиз», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарида.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-1-моддасига кўра (иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно) базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима (90 минг сўм) солишга сабаб бўлади.
Uncategorized
Тошкентда 2022 йил бошидан буён қанча одам жамоат жойида тамаки чеккани учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.
- May 24, 2022
- 419 Koʻrishlar
- 3 yil oldin
Izoh yozib qoldiring