Бугун, 11 март куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясини қабул қилди. (https://gov.uz/news/view/7221/)
Бош вазир, дастлаб, Президент Эмомали Раҳмонга Ўзбекистон Етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказар экан, икки Давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Izoh yozib qoldiring