Мгновенные новости

Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини дарёга ташлаб ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан бир қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, кеча 10 март куни соат 21:25 да Оқдарё тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз Д.О. (олий таълим муассасаси талабаси) Оқдарё ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилган.

Унинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

“Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда”, дейилади хабарда.

Оставить комментарий

  • Quality
  • Price
  • Service

PROS

+
Add Field

CONS

+
Add Field
Choose Image
Choose Video