1 июл куни Нукусда содир бўлган тартибсизликни тинчитиш мақсадида намойишчиларга сувга аралаштирилган қизил бўёқ сепилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғининг ўринбосари Абдижан Абдувалиев маълум қилди.
Унинг айтишича, тартибсизликларни тинчитиш мақсадида намойишчиларга қизил бўёқ сепилишидан мақсад улар орасидаги етакчиларни ажратиб олишдир. «Нега айнан қизил бўёқдан фойдаланилади?» деган саволга Миллий гвардия вакили бу ранг узоқдан кўзга ташланиши ва яққол ажралиб туришини келтирган.
Абдувалиевнинг айтишича, 1 июл куниги тартибсизликларда намойишчиларни тарқатиш учун ҳам айнан қизил бўёқ ишлатилган. Ижтимоий тармоқларда намойишчилар бўлиб ўтган кўчада қон оқаётгани, гўёки махсус машина қонни сув ёрдамига юваётгани иддао қилинган видео тарқалди. Кейинчалик бу қон эмас, бўёқ экани, намойишларни тинчитишда бундай усулдан фойдаланиш мавжуд тажриба экани маълум бўлди.
Оставить комментарий