Техникумни аъло баҳоларга битирган битирувчилар олий таълим муассасаларига 2-курсдан суҳбат асосида қабул қилинади. Рўйхатдан ўтиш бошланди. Қандай рўйхатдан ўтиш мумкин, кимлар қабул қилинади, қабул қачонгача?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар суҳбат асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига 2-курсдан ўқишга қабул қилинишини эслатди. Бунинг тартиби ҳукумат қарори билан белгиланган.
Вазирлик хабарига кўра, ушбу тоифадаги битирувчиларни 2022 йил 5 июлдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг suhbat.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланган.
Рўйхатдан ўтишда абитуриент тўғрисидаги маълумотлар электрон платформада автоматик равишда шаклланади. Рўйхатдан ўтказиш жараёни жорий йилнинг 25 июлига қадар давом этади.
Ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини мана бу ердан юклаб олиш мумкин.
Кимлар суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади?
Ҳукумат қарорида белгиланишича, техникумни муваффақиятли тамомлаган шахслар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5 (аъло)” ва “4 (яхши)”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи бўлган битирувчилар киради. Бироқ тиббиёт олий таълим муассасалари учун баҳоларнинг камида 85 фоизи “5 (аъло)” бўлиши керак.
Оставить комментарий