Uncategorized

Савдо-саноат палатасида ҚҚСни қайтариш бўйича муаммолар ва конструктив ечимлар муҳокама қилинмоқда

Савдо-саноат палатаси ҚҚСни қайтаришнинг муаммолари ва истиқболларини ўрганмоқда.

Фото: Савдо-саноат палатаси

Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон бизнес вакиллари билан бир қатор бизнес нонушта ташкил этмоқда. 2022 йил 14 май куни Палата тадбиркорлар билан навбатдаги учрашувини ўтказди, унда Савдо-саноат палатасининг янги миссияси – ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ССП аъзоларининг рақобатбардошлигини ошириш орқали Ўзбекистон иқтисодий ўсишига кўмаклашиш миссиясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ССП тадбиркорларга ҚҚСни қайтаришнинг асосий муаммолари ва истиқболларини муҳокама қилиш платформа вазифасини ўтади.

International Hotel меҳмонхонасида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган бизнес нонушта барча ҳудудлардан юртимизнинг етакчи мутахассислари ҳамда турли тадбиркорлик соҳалари вакилларини жамлади. Учрашувнинг муҳим мақсадларидан бири -тадбиркорларга ҚҚСни қайтариш бўйича муаммолар ва конструктив ечимларни очиқ муҳокама қилиш учун майдон яратишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги вакиллари ҚҚСни қайтариш бўйича мавжуд муаммолар ва ечимлар ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг таклифлари тингланиб, йиғиб олинди. Йиғилиш давомида ваколатли органларга таҳлилий маълумот тайёрлаш учун ҚҚСни қайтариш бўйича ечимлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов белгиланган вазифалар билан бир қаторда ССПнинг янги миссияси – ҳам ички, ҳам ташқи бозорда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва палата аъзолари рақобатбардошлигини ошириш орқали Ўзбекистон иқтисодий ўсишига кўмаклашиш миссияси билан таништирди.