Алфраганус университети халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив кадрларни тайёрлаш мақсадида “Бир макон – бир йўл: имкониятлар ва муаммолар, миграция, туризм ва сиёсий иқтисод” мавзусидаги иккинчи халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этди. Унда Ўзбекистондаги 30дан ортиқ олий таълим муассасалари билан бир қаторда, дунёнинг 150га яқин Туркия, Хитой, Япония, Буюк Британия, Франция, Италия, Чехия, Швеция, Латвия, АҚШ, Марказий Осиё ҳамда МДҲ давлатларидаги нуфузли етакчи олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилари, таниқли олимлар, халқаро экспертлар, иштирокчи давлатларнинг ишбилармонлик доиралари, етакчи компаниялари вакиллари, UNESCO, TIKA каби халқаро ташкилотларнинг мутахассислари иштирок этмоқда. Халқаро конференция жорий йил 3-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида, 5-6 октябрь кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўз ишини олиб боради.
Ilm fan
Алфраганус университети халқаро илмий-амалий конференция ўтказмоқда
- Oktabr 5, 2023
- 329 Koʻrishlar
- 1 yil oldin
Izoh yozib qoldiring