2023-2024 йил қиш мавсумида 2023 йил январдаги каби жуда паст даражадаги аномал совуқ ҳарорат кутилмалари мавжуд эмаслиги маълум қилинди. “Аммо бир ҳолатда бўлса ҳам шимолдан ривожланган совуқ атициклонларнинг минтақага кириб келишида республиканинг катта қисмида ҳароратларнинг -7°С -12°С гача, шимолда -17°С -22°С совуқликка пасайиш тўлқинлари вужудга келиш эҳтимоли борлигини айтиш мумкин”, –дейди Ўзгидромет бошқарма бошлиғи А. Назруллаев. Маълумот учун, 2023 йилнинг январида совуқ антициклоннинг республикада чуқурроқ кириб келиши фонида республика катта қисмида харорат -17°C -22°C гача пасайган эди.
O'zbekiston
Бу йил қишда яна аномал совуқ бўлиши мумкинми?
- Oktabr 5, 2023
- 151 Koʻrishlar
- 11 oy oldin
Izoh yozib qoldiring