O'zbekiston

Электр нархи кўтарилди

«Tok bor» да 1 кВт ток нархи 2850 сўмга кўтарилди. Энди электромобилни зарядлашда ушбу компанияга тегишли станцияга 1 кВт учун 2850 сўмдан тўлаш керак бўлади. Мисол учун биргина BYD Song Plus нинг рестайл версиясини тўлиқ зарядлаш учун салкам 250 минг сўм кетади. Бу пулга электромобиль реал ҳисоблаганда, тахминан 500-550 км масофа босиб ўтади. Зарядлаш учун эса иловада камида 200 минг сўм пул бўлиши керак. Агар 199 минг сўм пул бўлса ҳам зарядлаш бошланмайди. Камига бу компания ўша заряд оладиган станцияси учун соатига парковка пули ҳам оларкан. Инсофни ҳам нархга қўшиб белгилашибди шекилли. Бунга ягона ечим бошқа компаниялар зарядлаш станцияларига бориш. 1 кВт учун 1550 сўм олаётганлари ҳам бор экан. Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан юридик шахслар учун 1 кВт электр энергияси нархи 900 сўм этиб белгиланган

Izoh yozib qoldiring

  • Quality
  • Price
  • Service

PROS

+
Add Field

CONS

+
Add Field
Choose Image
Choose Video