2023 йил 1 апрелдан бошлаб:
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) оила аъзоларига бир йўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгиланади.
2023 йил 1 июндан бошлаб:
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига икки марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Izoh yozib qoldiring