Бугун, 6 июль куни соат 08.56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги «Зўр ТВ» телеканали жойлашган ҳудудда 2 номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур хабар асосида зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борган. Ҳудуд ўрганилганда портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмаган, хабар ўз тасдиғини топмаган, хавотирга асос йўқлиги айтилган.
«Ҳозирда «Зўр ТВ» телеканали ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Шубҳали ҳолатга бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида
Izoh yozib qoldiring