2023 йил 1 декабрдан бошлаб Очиқ маълумотлар портали ҳамда вазирлик ва идораларнинг веб-сайтларига бошқа очиқ маълумотлар қаторида қуйидагилар ҳам жойлаштирилади:
а) ҳудудлар кесимида “Ҳаж” зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати;
б) болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати;
в) давлат харидларини амалга оширишга оид тартиб-таомилларни белгиловчи ички ҳужжатлар;
г) бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар;
д) нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари, шу жумладан ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлар
Izoh yozib qoldiring