
ИИВ масъуллари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлигида 14 167 та тезкор-қидирув ҳаракати ўтказилиши натижасида:
🔸2 599 та гиёҳвандлик,
🔸1 576 та уюшган жиноятчилик,
🔸1 650 та коррупция,
🔸4 653 та бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
Қўшимча равишда 376,5 минг дона кучли таъсир қилувчи дори ва 10,5 минг туп ноқонуний ўсимлик мусодара қилинди.
Шунингдек, 91 нафар “закладчик” ва интернет орқали тарқатилган 1 751 та “наркограффити” фош этилди.
Оставить комментарий