O'zbekiston

Қашқадарёда тўйда 14 қозон ош дамлатган фуқаро жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро тўйда амалдаги меъёрни бузгани учун жаримага тортилди.

Маълумотларга кўра, Буронжуз маҳалласида яшовчи фуқаро жорий йилнинг 13 октябрь куни уйида тўй ўтказган. Тадбирда меҳмонлар сони кўп бўлгани сабабли у белгиланган меъёрдан ортиқча — 14 та катта қозонда ош тайёрлатган.

Иш судда кўриб чиқилганда фуқаро қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирган ва енгиллик сўраган. Суд уни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жаримага тортди.

Оставить комментарий

  • Quality
  • Price
  • Service

PROS

+
Add Field

CONS

+
Add Field
Choose Image
Choose Video