
🇧🇭 Баҳрайнда якунланаётган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида ҳамюртларимиз 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медали (жами 81 та медал) билан умумжамоа ҳисобида 🇨🇳Хитойдан кейинги иккинчи ўринни қўлга киритишди.
Ушбу натижа Ўзбекистон учун тарихдаги энг яхшиси бўлди. Бунгача энг зўр натижамиз аввалги, ИИ Осиё ўйинларида қайд этилган эди – 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза.
Осиё ўйинларида қитъамизнинг 45 мамлакатидан 4 мингдан ортиқ спортчилар медаллар учун кураш олиб боришди.


Izoh yozib qoldiring