Tezkor xabarlar

Жиззахда уйда ёш келин ва куёв ис гази сабаб ҳалок бўлди 

Ҳалок бўлганлар 4 кун аввал тўйи бўлган 21 ёшли йигит ҳамда 19 ёшли келинчак бўлган.


Ходиса жорий йил 25 октябрь куни соат 06:50 да Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Суғумбой қишлоғидаги уйда содир бўлган. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилган.

21 ёшли ёш йигит ва унинг 19 ёшли хотини номаълум моддадан заҳарланиб вафот этган. Оила бошлиғининг сўзларига кўра, ҳодисадан 4 кун аввал маҳалладаги 2006 йилда туғилган қизни ўғлига олиб берган.  

Туман газ таъминоти бошқармаси бош муҳандисининг айтишича, уйдаги вентиляция канали ва газ чиқариш жойи ғишт билан беркитилган бўлган.  Уй эгалари иссиқлик билан таъминлаш мавсумининг бошланишидан олдин печкани текширмаган. Узоқ муддат давомида доимий ишлаган печканинг ўзи ис гази чиқарган.

Ходиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган ва тегишли экспертиза тайинланган.

Izoh yozib qoldiring

  • Quality
  • Price
  • Service

PROS

+
Add Field

CONS

+
Add Field
Choose Image
Choose Video